Ўзбекистон | 10:21 / 26.01.2018
15322
2 дақиқада ўқилади

Термиз шаҳрида янги ахборот-кутубхона мажмуаси фойдаланишга топширилди

Фото: Facebook/Эркинжон Турдимов

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида янги ахборот-кутубхона мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилган.

“Термиз шаҳрида фойдаланишга топширилган Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази мамлакатимизда кутубхоначиликнинг сўнгги ютуқлари асосида бунёд этилган анъанавий, виртуал ҳамда электрон кутубхона хизматларини кўрсатиш орқали аҳолининг барча қатламига хизмат кўрсатувчи маърифат марказидир”, - деб ёзади Э.Турдимов. 

Маълумотларга кўра, марказда ахборот-коммуникация воситаларининг сўнгги ютуқлари мужассамлаштирилган. Унда мутолаа заллари, муҳокама ва компьютер хоналари, медиа-студиялар, маълумот алмашиш имконини берувчи видео тармоқ, тезкор WI-FI тармоғи мавжуд. Мазкур марказ 225 минг китоб фондига эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида 275 нафарга яқин китобхонга хизмат кўрсата олади.

Фото: Facebook/Эркинжон Турдимов
Фото: Facebook/Эркинжон Турдимов
Фото: Facebook/Эркинжон Турдимов
Фото: Facebook/Эркинжон Турдимов
Фото: Facebook/Эркинжон Турдимов
Фото: Facebook/Эркинжон Турдимов

Мавзуга оид