Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар бир ходимга қонунчиликда назарда тутилган меҳнатга оид ҳуқуқлар ва кафолатлар таъминланади
САВОЛ: Мен халқаро ташкилотда ишлайман ва бизда ўзимизнинг ички тартиб ва қоидаларга амал қилинади. Улар бизнинг қонунларимизга мувофиқ бўлиши керакми?
Т.Исламов
ЖАВОБ: Ҳар бир ходимга, у қаерда ишламасин ва қандай вазифани бажармасин унга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган меҳнатга оид ҳуқуқлар ва кафолатлар таъминланади.
Ҳеч қайси иш берувчи ходимнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва кафолатларини таъминлашни қонунчиликда белгиланган меъёрдан кўра пасайтиришга ҳақли эмас.
Шу билан бирга, корхонанинг жамоа-шартномавий ва бошқа локал ҳужжатларида, шунингдек, меҳнат шартномасида ходимларга қўшимча ҳуқуқ ва кафолатлар (масалан, қўшимча таътиллар бериш, қисқартирилган иш вақтини жорий қилиш) назарда тутилиши мумкин.
Саволга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги юридик хизмати раҳбари Давлатназар Матрасулов жавоб берди.
Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.
Мавзуга оид
11:45 / 15.06.2026
Адвокатлар давлат муассасаларига шартнома асосида юридик хизмат кўрсатиши мумкин
17:45 / 26.02.2026
Малакали юридик ёрдам: Конституция кафолатлаган ҳуқуқ ва замонавий муаммолар
08:02 / 08.08.2025
Давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимлари рейтинги жорий этилади
15:35 / 02.05.2023