Жаҳон | 08:12 / 04.02.2018
36578
1 дақиқада ўқилади

Дональд Трампнинг рафиқаси у билан суратга тушишни истамади (видео)

Фото: Shutterstock

АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трамп турмуш ўртоғи Дональд Трамп билан Флоридадаги Палм-Бич аэропортида суратга тушмади. Бу ҳақда Daily Mail нашри маълум қилди. 

Баённомага кўра, биринчи шахслар самолёт трапидан тушаётганда суратга тушиш учун бироз тўхтаб туришлари лозим. Бироқ бу гал биринчи хоним турмуш ўртоғи билан суратга тушишга тўхташни истамай, ўғли ортидан машинага йўл олган.

Трамплар оиласи Палм-Бичдан Мар-а-Лаго қароргоҳига йўл олган. Аэропортда уларни Трампнинг 30 га яқин тарафдори кутиб олган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид