Спорт | 11:33 / 04.02.2018
9807
1 дақиқада ўқилади

“Реал Мадрид” ўз академиясидаги ўйинчилар учун 30 млн еврогача товон пули белгилайди 

Фото: Realmadrid.com

“Реал Мадрид” маъмурияти клуб академиясининг тарбияланувчилари билан тузиладиган шарттомалар тизимини қайта кўриб чиқмоқчи. Клуб 16 ёшдан бошлаб ўйинчилар билан шартномаларга уларнинг қўйиб юборилишлари учун 30 млн евро миқдорида товон пули тўлаш шартини киритади. Энг иқтидорли ўйинчилар учун товон пули эса 60 млн еврогачани ташкил қилиши мумкин, деб хабар бермоқда Marca нашри.

Янги шартномаларда ёш футболчиларнинг маоши астрономик кўринишда бўлмайди. Айни вақтда “Реал”нинг захира клуби “Кастилья” ўйинчиларининг маоши йилига 250 минг евродан ошмайди ва бу миқдор сезиларли ўзгармайди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид