«Реал» Мадрид ва Белгия миллий терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган «Барселона» клубига қарши учрашувни ўтказиб юборади. Бу ҳақда «қаймоқранглилар» клуби расмий сайтида хабар қилинди.
Хабарда айтилишича, дарвозабон ўйин олдидан гриппга чалинган.
Унинг ўрнига жамоа қайдномасига 19 ёшли украиналик дарвозабон Иля Волошин киритилган.
«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги учрашув 26 октябр куни «Спотифай Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланади.
Айни пайтда «Барселона» 9 ўйиндан сўнг 27 очко тўплаб, чемпионат турнир жадвалини бошқариб бормоқда. «Реал» эса 21 очко жамғарган ҳолда 3-ўринда жойлашган.

















