Жамият | 18:10 / 07.02.2018
60440
1 дақиқада ўқилади

Петербургда бедарак йўқолган ўзбекистонлик 11 ёшли бола жонсиз ҳолда топилди

Петербургда ўзбекистонлик 11 ёшли боланинг жасади топилди. Аввалроқ у бедарак йўқолган, деб эълон қилинганди. Уни полиция ҳамда кўнгиллилар излашган.

Россия Тергов қўмитасининг минтақавий бошқармаси матбуот хизматидан хабар беришларича, бола йўқолгани ҳақида унинг отаси, Ўзбекистонда туғилган шахс хабар берган. Эркакнинг айтишича, ўғли 26 январь куни уйдан кўчага чиққан, шундан сўнг мактаб ўқувчисини ҳеч ким кўрмаган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Қирғизистоннинг 22 ёшли фуқароси Достонбек Жалилов (боланинг катта опаси турмуш ўртоғи) ва боланинг онаси бўлган 39 ёшли аёлни қўлга олишди. Суд қарорига кўра, улар қамоққа олинган.

Жалилов кўрсатмалар берган, уларни текшириш давомида бола жасади Витебск шоҳкўчаси 5-корпус 101-уй ёнидаги харобазордан топилган. У қотиллик қурбонига айланган бўлиши мумкин. Терговчилар суриштирув ишларини давом эттирмоқда.

Мавзуга оид