2017 йил 17 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида номаълум шахс Юнусота маҳалласида жойлашган автобус бекатида 14-даҳада яшовчи, вақтинча ишламайдиган, 1964 йилда туғилган Р.М.ни Корея давлатига ишлашга юборишни ваъда қилиб, уни ишончига кириб 4.050 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бектемир тумани Сувсоз даҳаси 73-уйда яшовчи, 1986 йилда туғилган Д.К. содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушлаш чоралари олиб борилаётгани айтилади.