Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Оқ уйдаги брифинг давомида АҚШ рақибнинг ядро зарбасига анча кучли жавоб зарбаси беришга тайёр эканини маълум қилди.

«Шуни ёдда тутингки, бу ерда биз ядровий босиб туриш ҳақида гапирмоқдамиз. Шу нуқтаи назардан, бизнинг фикримизча, баъзи миллатлар хато қилиши мумкин – биттаси айниқса – ҳамда бу миллат агарда у оддий жанг давомида кучи паст ядро қуролидан фойдаланса, унда биз жуда кучли ядро бомбаси билан жавоб қайтармаймиз, деган фикрга бориши керак эмас», - дея айтиб ўтган Мэттис.

Унинг сўзларига кўра, шу мақсадда кучи анча паст бўлган ядро қуролини яратиш режалаштирилмоқда