Пёнгчангда бошланган қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросими вақтида улар ўзаро қўл сиқиб кўришган.


Бундан аввалроқ Мун Же Ин КХДРнинг формал раҳбари, КХДР Олий халқ йиғини (парламент) президиуми раиси Ким Ён Нам билан ҳам учрашганди.
9 февраль куни таркибида Ким Ё Чжон ҳам бор делегация КХДРдан Жанубий Кореяга келди, делегация Пёнгчангга поездда келди.
Шимолий кореяликлар Корея Республикаси президенти номидан уюштириладиган кечки овқатга қатнашади. Унда яна 20 га яқин давлатнинг биринчи шахслари ёки уларнинг вакиллари ҳам иштирок этади.










