Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Когон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро З.И. фуқаро Ш.И.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Жанубий Кореяга ишга жўнатишини айтгани маълум бўлди.

Ушбу хизмат эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилинган бўлиб, келишилган маблағнинг 1 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олгани аниқланган. Тергов жараёнида ушбу маблағнинг 200 АҚШ доллари жабрланувчига қайтарилгани процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.