Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Суперлигаси ғолибига бериладиган мукофот пули аниқ бўлди
Ўзбекистонда янгидан ташкил қилинган суперлиганинг жорий мавсумдаги ғолиби катта миқдордаги пул мукофотига эга бўлади. Бу ҳақда ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг ўзи маълум қилди.
«2018 йилги мавсумдан бошлаб мамлакат чемпиони 1 миллиард сўмга яқин рағбатлантирувчи мукофот олиши режалаштирилган. Супер Лиганинг нафақат кучли учлиги, балки олти ўрин эгаларида мукофот пуллари бўлади. Демак, ўша 6-ўрин учун ҳам кураш кечади.
Биз Про-Лиганинг дастлабки уч, аёллар чемпионати ва футзал лигасининг дастлабки уч ўрин эгаларини ҳам мукофотлаймиз. Бу ҳақда тез орада тўлиқ маълумот берилади. Айтмоқчи бўлганим, форматни ҳам янгиладик, мукофотларни йўлга қўймоқдамиз, Супер Лига учун титул ҳомий топиш устида жиддий ишлаяпмиз. Булар яқин-яқингача йўқ эди», дея гапириб ўтди Умид Аҳмаджонов KUN.UZ мухбири билан суҳбатда.
Умид Аҳмаджонов билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ кўриниши тез орада эълон қилинади.
Мавзуга оид
04:28 / 11.03.2022
Драганнинг «Пахтакор»и яна ғолиб: «шерлар» Черанга боғланиб қолдими?
16:48 / 20.01.2021
Футболдаги ўзбек иши. Ҳакамлар ким билан келишишган?
22:33 / 29.11.2020
Сергеев – қаҳрамон, Машарипов ҳамон жамоада. «Пахтакор»нинг чемпионлик ўйинидан фотогалерея
21:17 / 20.11.2020