Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 яна бир иштирокчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказади
Ўзбекистон терма жамоаси 27 март куни ўз тарихида биринчи марта ЖЧ-2018 иштирокчиси Марокаш терма жамоаси билан Касабланка шаҳрида ўртоқлик ўйини ўтказади.
Март ойидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида, 23 март куни айнан шу шаҳарда Африканинг номдор терма жамоаси, ЖЧ-2018 яна бир иштирокчиси Сенегал терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришилди.
Бу келишувни амалга ошишида ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг ёрдами катта бўлди, деб хабар беради ЎФА сайти.
Эслатиб ўтамиз, Сенегал терма жамоаси ЖЧ-2018да Н гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Польша, Колумбия ва Япония терма жамоалари билан баҳс олиб боради.
Ўзбекистон МТЖ Сенегал ва Марокашдан ташқари, шу йилнинг май ойида Эрон миллий терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади.
Мавзуга оид
23:59 / 23.06.2026
ЖЧ-2026. Ўзбекистон иккинчи турда Португалияга йирик ҳисобда ютқазди
15:10 / 23.06.2026
Эркин Абдулаҳатов: Футболда иқлимий ва географик омилларни ҳам инобатга олиш керак
23:44 / 20.06.2026
Ўзбекистон-Португалия баҳсини марокашлик ҳакамлар бошқаради
17:36 / 18.06.2026