Жамият | 14:03 / 14.02.2018
12341
4 дақиқада ўқилади

Жалақудуқ молия бўлими томонидан ижтимоий соҳага ажратилган бюджет маблағлари режа асосида таъминлаб борилади

Фото: Getty Images

Андижон вилояти Жалақудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамда унинг тасарруфидаги соғлиқни сақлаш муассасаларининг 2017 йил учун ажратилган бюджет маблағлари жами 18 млрд. 914 млн. 438 минг сўмни ташкил қилган. 

Шу жумладан 1-гуруҳ иш ҳақи харажатларига жами 13 млрд. 756 млн. 732 минг сўмни, 2-гуруҳ иш ҳақидан ажратма харажатлари 3 млрд. 412 млн. 715 минг сўмни, 4-гуруҳ бошқа харажатларнинг режаси 1 млрд. 744 млн. 991 минг сўмни ташкил этган. 4-гуруҳ харажатларида дори-дармон харажатларига 454 млн. 367 минг сўмни, озиқ-овқат харажатларига 185 млн. 289 минг сўмни ташкил этган. 

Бундан ташқари, тиббиёт муассасаларининг жорий таъмирлаш харажатларига 71 млн 497 минг сўм, замонавий қозонлар ўрнатиш ва иссиқлик тизимини мукаммал таъмирлаш харажатларига жами 40 млн. 847 минг сўм маблағлар ажратилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги №276 сонли “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тиббиёт муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш жамғармаси шакллантириш харажатларига 550 млн. 738 минг сўм ёки умумий харажатларнинг 2.9 фоизига тенг маблағ ажратилиши таъминланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857 сонли қарорига мувофиқ, 2017 йилда мавжуд 23 та қишлоқ врачлик пунктлари юридик мақоми тугатилиши ҳамда паст самара билан ишлаб келаётган қишлоқ врачлик пуктлари мақбуллаштирилиши натижасида туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 9 та қишлоқ врачлик пункти, 2 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилиб, уларнинг ҳуқуқий ворислари этиб туман тиббиёт бирлашмаси тайинланди. Янгидан ташқил этилган қишлоқ оилавий поликлиникалари штатлар жадвалига 2 терапевт, 1 педиатр, 1 жарроҳ, 1 акушер гинеколог, 1 стомотолог, 1 лаборант тор соҳа мутахасисларининг штат бирликлари киритилиши тўлиқ таъминланди. Тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимига жами 11, шу жумладан, 5,5 штат бирлигида тез ёрдам врачи, 5,5 штат бирлигида тез ёрдам ҳамшираси штат бирликлари қўшимча ажратилди.

Жалақудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси хамда унинг тасарруфидаги соғлиқни сақлаш муассасаларининг 2018 йил учун ажратилган бюджет маблағлари жами 22 млрд. 754 млн. 506 минг сўмни ташкил қилган. 2017 йилда дори-дармон харажатларига 454 млн. 367 минг сўмни ташкил этиб, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда кўп тармоқли марказий поликилиникалариги бириктирилган ҳар бир аҳоли сонига нисбатан 650 сўмдан, тиббиёт бирлашмасининг бажарилган бемор кунларининг бир ўрин сонига нисбатан 2891 сўмни, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимининг бажарилган ўрин кунлари сонига нисбатан 2963 сўмдан мос келган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан тўрт баробарга ортиғи билан режалаштирилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, тиббиёт бирлашмаси ҳамда унинг тасарруфидаги тиббиёт муассасаларига 2018 йилда жами 16 дона ёки 48 млн сўмлик компьютер жамланмаси билан таъминлаш алоҳида белгиланиб олинган. Тиббиёт бирлашмасининг кирхонаси учун замонавий кир ювиш машиналари учун 50 млн сўм, тиббиёт бирлашмасининг атроф девор билан ўраш учун 220 млн сўм, мебель жиҳозлари билан таъминлаш учун 150 млн сўм маблағлар ажратилиши режалаштирилган. 

Мавзуга оид