Жамият | 08:45 / 15.02.2018
11862
1 дақиқада ўқилади

Маҳалла гузарини ҳужжатлаштириб беришни ваъда қилиб, 15 минг доллар олмоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: informus

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, Яккасарой туманида 5 февраль соат 13.30 ларда Олмазор тумани Қичқириқ кўчасида яшовчи, 1972 йилда туғилган Х.Б. Ю.Х.Ҳожиб кўчасида жойлашган Яккасарой туман ҳокимияти биноси олдида Тошкент вилояти Зангиота тумани Кўксарой ҚФЙ Олмазор кўчасида яшовчи, 1986 йилда туғилган Б.Ҳ.га 20.000 АҚШ доллар эвазига Белариқ маҳалласида жойлашган маҳалла гузарини туман ҳокимияти орқали унинг номига ҳужжатлаштириб беришни ваъда қилиб ундан 15.000 АҚШ долларини олаётган вақтида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид