Ўзбекистон Қирғизистондан 500 минг тоннагача картошка сотиб олади. Бу ҳақда 15 февраль куни Жогорку Кенешнинг мажлисида мамлакат бош вазири Сапар Исоқов хабар берди. Мажлисда баҳорги дала ишларига тайёргарлик кўриш бўйича ҳукумат маълумотлари кўриб чиқилди.

Унинг сўзларига кўра, бир ҳафта олдин Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонга ташриф буюрган.

Бош вазир қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини туманлаштириш масалаларига тўхталиб ўтар экан, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлиги ишларни бошлагани ҳақида маълум қилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, бундай миқдордаги картошка айнан қайси давр ичида сотиб олиниши ошкор этилмаган.