Косонсой туманида 5 нафар тиббиёт ходимига нисбатан қатъий чора кўрилди
Наманган вилояти бирламчи тиббий-санитария хизмати бўйича ўтказилган ўрганишлар натижасида вилоятнинг Косонсой туманида ўз вазифасига юзаки ёндашиб, бугуннинг талаби ва аҳоли эҳтиёжларини ҳис қилмай ишлаётган тиббиёт ходимлари ҳам борлиги маълум бўлди, деб хабар бермоқда KUN.UZ’га Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.
Шу муносабат билан, Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Холдоров ва бошлиқ ўринбосари Р.Абдуллаев, туман кўп тармоқли марказий поликлиника мудири М.Каримовалар давлатимиз раҳбари ва ҳукуматнинг, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари ижросини етарли даражада амалга оширмагани, жумладан, аҳолининг тиббий хизматга муҳтож қатламини қамраб олиш ишларини талаб даражасида ташкил этмаганлиги боис ўз эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларининг самарадорлиги учун масъулиятни оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ўз зиммасига юклатилган вазифаларни етарли даражада амалга оширмагани, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларининг самарадорлиги учун масъулиятни оширишга қаратилган топшириқлар ижросини тизимли ташкил этмагани ва патронаж тадбирларига талаб даражасида эътибор қаратмагани учун Косонсой туман тиббиёт бирлашмасининг масъул ходими М.Тошматов ва туман кўп тармоқли марказий поликлиника масъул ходими А.Абдуллаевлар вазифасидан озод этилди.
Наманган вилоятдаги даволаш муассасаси раҳбарларига ишни аҳоли эҳтиёжи ва талабидан келиб чиқиб ташкил этиш, бунда ҳар бир хонадон ва унинг аъзоси эътиборда бўлиши лозимлиги, халқ билан доимий мулоқот қилиб, унинг розилиги ва аҳоли манфаатлари йўлида шахсий жавобгарликни ҳис қилиб ишлаш, бирламчи тиббий хизматга бўлган эҳтиёжни сифатли ва самарали қондириш каби муҳим вазифалар тушунтирилди.
Мавзуга оид
08:48 / 01.07.2024
Хитой компанияси Косонсойда дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
10:03 / 07.02.2023
Намангандаги хонадонда газ портлаши оқибатида 4 киши жароҳат олди
09:57 / 06.05.2022
Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этилди
20:14 / 05.05.2022