Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.

Хабарда айтилишича, ҳоким ўринбосари мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, маҳаллий тадбиркордан ўзининг яшаш хонадонига 20 кВт қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган. Акс ҳолда, ҳокимлик томонидан тадбиркорга ижара асосида берилган ер майдонини бошқа тадбиркорга олиб бериш билан қўрқитган.

Мансабдор қуёш панелларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатлари учун 65 млн сўмни ўз хизмат автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси — пора олиш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.