Улуғнор туманида жорий йил мактабгача таълим тизимига 4 миллиард 26 миллион сўм ажратилди
Мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор қарор ва фармонларига асосан мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни белгиланди.
Жумладан Андижон вилояти Улуғнор туманида ҳам мазкур тизимни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан бир қатор амалий ишлари олиб борилмоқда.
2017 йил якуни бўйича туман маҳаллий бюджетидан тумандаги 13 та мактабгача таълим муассасаларига жами 3 млрд. 964 млн. сўм маблағ сарфланган. Шундан иш ҳақи харажатлари учун 2 млрд. 455 млн. сўм, озиқ-овқат харажатлари учун 326 млн. сўмдан ортиқ, жорий ва мукаммал таъмирлаш харажатлари учун 420 млн. 730 минг сўм миқдорида маблағлари ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур соҳада амалга ошириладиган ислоҳатларнинг амалий натижаси сифатида жорий 2018 йилда мактабгача таълим муассасаларига ажратиладиган маблағлар миқдорини кўпайтирган ҳолда, юмшоқ ва қаттиқ жиҳозлар жумладан, ётоқ анжомлари билан таъминлаш ишларига ажратиладиган маблағлар миқдорини 1.5 баробарга ошириш кўзда тутилмоқда. Ушбу мақсадларга 112 млн.сўм миқдорида маблағ ажратиш режалаштирилган.
2018 йил 1 февралдан 1 бола учун озиқ-овқат харажатлари учун амалдаги СанПин меъёрларидан келиб чиққан ҳолда ажратиладиган маблағ миқдори оширилиб, туман хокимлиги раҳбарлигида тузилган жамоат ишчи гуруҳлари томонидан болалар учун тайёрланаётган овқатлар ҳамда махсулотлар сифатини назорат қилиш механизми жорий этилди.
Бундан ташқари, мактабгача таълим муассасаларини (томларини, хожатхоналарини, қўрғон деворларини) жорий таъмирлаш ишларига 15 млн.сўм миқдорида маблағлар ажратиш режалаштирилган бўлиб, туманда 1 та таълим муассасасини қайта қуриш ишларига инвестиция дастурига асосан 900 млн. сўм маблағ ажратилиб, Янги балиқчи қишлоғида замонавий таълим муассасаси қурилиши, шунингдек Овулмат қишлоғида жойлашган таълим муассасасини жорий йилда мукаммал таъмирлаш ишларига 1 млрд. сўм маблағ ажратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан таълим муассасалари тарбияланувчилари учун бадал тўловлари табақалаштирилиб камайтирилганлиги, муассасаларнинг тарбиячи ва педагог ходимлари ойлик иш ҳақларини тўлаш тартибини такомиллаштирилиши таълим муассасаларининг қамровини кенгайтирилишига ҳамда мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш учун шароитларни яратишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
16:18 / 20.04.2021
Самарқанддаги мактабгача таълим тизимида қатор ноқонуний ҳолатлар аниқланди
18:34 / 12.04.2021
Мактабгача таълим соҳасида молиялаштирилмасдан қолган 241та ДХШ тўғрисидаги битимга маблағ ажратилади
22:56 / 01.04.2021
Қорақалпоғистонда боғча тарбиячилари директордан норози бўлиб автомобиль йўлини тўсиб қўйди
10:07 / 20.03.2021