Жаҳон | 07:23 / 21.02.2018
5441
2 дақиқада ўқилади

АҚШ вице-президенти Шимолий Корея делегацияси билан учрашиши керак бўлган – ОАВ

АҚШ вице-президенти Майк Пенс Жанубий Кореяга ташрифи вақтида Шимолий Корея вакиллари билан махфий учрашув ўтказиши керак бўлган, бироқ бу учрашув охирги лаҳзада Шимол делегацияси томонидан бекор қилинган. Бу ҳақда Washington Post нашри хабар бермоқда.

Пенс 10 февралда Шимолий Корея етакчисининг синглиси Ким Ё Чжон ва мамлакатнинг расмий раҳбари Ким Ён Нам билан учрашиши керак бўлган. Нашр маълумотларига кўра, учрашув бошланишига икки соатдан камроқ вақт қолганда у бекор қилинган. Маълум қилинишича, Шимолий Корея вакиллари бу қарорни Пенс Шимолий Кореяга қарши “энг қатъий ва тажовузкор” санкциялар жорий қилиниши ҳақида баёнот бергандан кейин қабул қилишган.

Нашрнинг Оқ уйдаги манбага иқтибос келтирган ҳолда ёзишича, МРБ Шимолий Корея вакиллари Пенс билан учрашиш истагини билдирганларини маълум қилганидан кейин 2 ҳафта давомида учрашувга тайёргарлик олиб борилган. Яна бир манбанинг таъкидлашича, учрашув ўтказиш ташаббусини Жанубий Корея билдирган.  

Маълум қилинишича, Пенс Шимолий Кореянинг таклифига Осиёга 5 февралда жўнаб кетиши олдидан розилик берган. Учрашув Жанубий Корея президентининг расмий қароргоҳи – Мовий саройда бўлиб ўтиши керак бўлган.  

Мавзуга оид