Uber йўловчиларга қулай ва арзон бўлган янги хизматни йўлга қўйди
Uber АҚШда Express Pool қўшма сафарлар хизматини ишга туширди, унда йўловчилар ҳайдовчи олиб кетиши керак бўлган бир жойда йиғилиши талаб этилади. Бу компаниянинг уч йил ичидаги биринчи янги маҳсулоти, деб ёзмоқда The Verge.
Автомобилга Uber Express Pool орқали буюртма берилганида илова фойдаланувчидан бир неча дақиқа кутиб туришни сўрайди, бу пайтда тизим ўша туманда бўлган ва йўлга чиқишга отланаётган, бошқа фойдаланувчилар билан кетишга рози бўлган йўловчиларни ҳамда яқин орада бўлган ҳайдовчини қидириб топади. Шундан сўнг Uber харитада умумий йиғиладиган нуқтани кўрсатади. Компаниядан айтишларича, «атиги бир-икки мавзедан» ўтиш талаб этилади.
Сафар якунида ҳайдовчи йўловчиларни улар борадиган жойдан пиёда юришда бир неча дақиқа кетадиган масофада қолдиради, дейишмоқда Uber’дан.
Компания янги хизматни 2017 йилнинг ноябридан Сан-Франциско ва Бостонда синовдан ўтказди. 21 февралдан эса у Вашингтон, Лос-Анджелес ва АҚШнинг бошқа йирик шаҳарларида тақдим этилди. Express Pool бошқа давлатларда ҳам тақдим этилиши ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас.