Brexit’дан кейин Европа Иттифоқида қоладиган 27 та давлат етакчилари 23 февралдаги норасмий саммитда иттифоқнинг 2020 йилдан кейинги давр учун узоқ йиллик молиявий режасини муҳокама қилишади.    

Европа Иттифоқи мунтазам равишда узоқ йиллик молиявий режаларни (MFF) қабул қилади. Сўнгра улар ҳисобга олинган ҳолда Европа Иттифоқининг ҳар йиллик бюджетлари қабул қилинади. MFF’нинг жорий ўлчами 1 трлн еврога яқинни, иттифоқнинг бир йиллик бюджети эса 150 млрд еврони ташкил қилади.  

Ушбу бюджетлар кўп жиҳатдан Европа Иттифоқига аъзо давлатлар бадалларидан ташкил топади. Жорий 7 йиллик молиявий режа 2014 йилдан 2020 йилгача бўлган даврни қамраб олади. Мос равишда, кейинги режа 2021 йилдан 2027 йилгача давр учун мўлжалланади ва у бўйича ҳозирданоқ иш олиб борилмоқда. Энди бу молиявий режа Brexit’дан кейин Буюк Британиянинг ЕИ бюджетига анча аҳамиятга эга бадаллари ҳисобга олинмаган ҳолда ҳисобланади. 

Европа Иттифоқида молиявий режани ислоҳ қилиш бўйича турли таклифлар билдирмоқда:  Еврокомиссия ва Европарламент харажатлар ҳажмини оширишни ва маблағларнинг янги манбаларини топишни таклиф қилмоқда. Шунингдек, бюджет захираси яратиш таклиф қилинмоқда. Еврокомиссия кейинги MFF бўйича ўзининг якуний таклифларини май ойи бошигача тақдим қилади. Сўнгра бу таклифларнинг Европарламент ва Еврокенгашда муҳокама қилиниши бошланади.