Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда 110 дан кўпроқ ўқувчи қиз ўғирлаб кетилгани маълум қилинди
Нигерияда ҳаракат қилувчи “Боко Ҳаром” террорчилик гуруҳи жангарилари Нигериянинг Йобе штатидаги мактабдан 110 нафар ўқувчи қизни ўғирлаб кетгани маълум бўлди. Бу ҳақда полицияга иқтибос келтирган ҳолда PM News маҳаллий нашри хабар бермоқда.
22 февралда Дапчи қишлоғидаги мактабга ҳужум қилингандан кейин 46 қиз ўғирлаб кетилгани маълум қилинганди. Бироқ полиция уларнинг ўғирлаб кетилганларини рад этганди.
2014 йил апрелда гуруҳ жангарилари Чибок шаҳридаги мактабдан 276 қизни ўғирлаб кетишган. Гуруҳ етакчиси уларни ҳибсда ушлаб турилган жангариларга алмаштиришни таклиф қилган, бироқ ҳукумат бунга рози бўлмаган.
Қизлардан 20 дан кўпроғи Қизил Хоч қўмитаси воситачилигида озод қилинган. Яна бир неча қиз тутқунликдан мустақил қочишга муваффақ бўлган ёки халос этилган. Шундан кейин яна 195 қиз бедарак йўқолган деб ҳисобланган. 2017 йил май ойида Нигерия ҳукумати қизлардан 82 нафари жангариларга алмаштирилганини маълум қилган. Бироқ қолган 113 қизнинг тақдири номаълумлигича қолган.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
08:44 / 03.01.2026
Нигерияда ЙТҲ: Энтони Жошуанинг ҳайдовчисига нисбатан иш қўзғатилди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
09:54 / 22.12.2025