09:40 / 26.02.2018
8729

«Атлетико» «Севилья»га 5та гол урди ва турнинг бошқа натижалари

Фото: Ла Лига

Испания чемпионатида 25 февраль куни тур ўйинлари давом эттирилди.

«Атлетико» бу турда «Севилья» майдонига сафар қилиб, йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтди — 5:2.

Ўйиннинг 29-дақиқасида Диего Коста ҳисобни очди, биринчи бўлим охирида Антуан Гризманн жамоаси устунлигини оширди, ушбу француз футболчиси иккинчи бўлимда пенальтидан гол уриб, ҳисобни яна оширди. 65-дақиқада Коке «матрасчилар»нинг тўртинчи голига муаллифлик қилди, 81-дақиқада Гризманн ҳет-трикни расмийлаштирди. Ўйин охирида мезбонлар жамоаси икки гол билан жавоб қайтаришди — голлар Пабло Сарабия ва Нолито ҳисобига ёзилди.

Бу ғалабадан кейин «Атлетико» очколари сонини 58тага етказди ва турнир жадвалида иккинчи ўринни мустаҳкамлади, «Севилья» 39 очкоси билан олтинчи ўринда қолди.

«Валенсия» бу турда «Реал Сосьедад» устидан ғалабага эришди. «Месталья» стадионида кечган учрашув мезбонлар жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Майдон эгалари ўйиннинг 34-дақиқасида Сантьяго Лоренсонинг аниқ зарбаси эвазига олдинга чиқишди. 54-дақиқада Микель Оярсабаль ҳисобни тенглаштиришга эришди. «Кўршапалаклар» жамоасининг ғалаба голи 68-дақиқада урилди — Лоренсо дубль қайд этди.

Бу турда «Атлетик» кўпчилик бўлиб ўйнаб, «Малага»ни енгди. Бильбаодаги «Сан-Мамес» стадионида кечган учрашувда майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди.

Ўйин қаҳрамони Юссеф Эн-Несири бўлди, у 13-дақиқада ҳисобни очганди, аммо 68-дақиқада пенальтидан гол ура олмади, 84-дақиқада эса иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. «Шерлар» сафида Маркел Сусаета ва Микель Сан-Хосе голларга муаллифлик қилишди. 

Айни вақтда «Валенсия» 49 очко билан турнир жадвалида тўртинчи, «Реал Сосьедад» 29 очко билан ўн тўртинчи бўлиб турибди.

«Атлетик» ҳисобидаги очколари сонини 31тага етказди ва турнир жадвалида 12-ўринга жойлашди, «Малага» 13 очкоси билан охирги ўринда қолмоқда.

«Хетафе» «Вильярреал»га қарши ўйинда икки марта пенальтидан гол ура олмади. Вильярреалдаги «Керамика — Эль-Мадригал» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Ўйиндаги ягона гол учинчи дақиқадаёқ меҳмонлар дарвозасини ишғол қилган Юнус Унал ҳисобига ёзилди. Меҳмонлар жамоасида гол уриш учун икки марта ўта қулай вазият юзага келди, аммо Родригес Анхель ва Хорхе Молина 11-метрлик нуқтадан «сариқ субмарина» дарвозасини ишғол эта олмади.

Эндиликда «Вильярреал» 41 очко билан Примера турнир жадвалида бешинчи ўринда, «Хетафе» 33 очкоси билан 10-ўринни банд этган.

Испания чемпионати
25-тур

Севилья – Атлетико 2:5 (0:2, 2:3)
Голлар: 0:1 – 29 Диего Коста, 0:2 – 42 Гризманн, 0:3 – 51, пенальти Гризманн, 0:4 – 65 Коке, 0:5 – 81 Гризманн, 1:5 – 85 Сарабия, 2:5 – 89 Нолито.
Севилья – Рико, Навас (Лайюн, 18), Меркадо, Лангле, Эскудеро, Банега, Нзонзи, Сарабия, Васкес (Нолито, 70), Корреа (Бен-Йеддер, 60), Муриэль.
Атлетико – Облак, Врсалько, Хименес, Годин, Филипе Луис, Сауль, Парти (Корреа, 64), Габи, Коке (Витоло, 71), Гризманн, Диего Коста (Гамейро, 76).
Огоҳлантиришлар: Диего Коста (28), Корреа (32), Хименес (47), Эскудеро (68), Васкес (70), Сауль (90).

Валенсия – Реал Сосьедад 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 34 Санти Мина, 1:1 – 54 Ойарсабаль, 2:1 – 68 Санти Мина.
Валенсия – Нето, Монтойя, Габриэл, Мурильо, Гайя, Солер (Дзадза, 66), Парехо, Коклен, Гонсалу Гедеш (Ферран Торрес, 73), Родриго (Максимович, 81), Санти Мина.
Реал Сосьедад – Рамирес, Одриосола, Элустондо, Льоренте, де ла Белья, Ильярраменди, Субельдия, Сурутуса (Баутиста, 79), Каналес, Хуанми (Янузай, 69), Ойарсабаль.
Огоҳлантиришлар: Хуанми (22), де ла Белья (29), Каналес (31), Родриго (78), Санти Мина (90).

Вильярреал – Хетафе 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 3 Унал.
Вильярреал – Асенхо, Рукавина, Бонера, Руис, Коста, Хави Фуэго, Кастильехо (Раба, 71), Тригерос (Родри Эрнандес, 57), Сориано, Бакка (Форнальс, 81), Унал.
Хетафе – Гуаита, Молинеро, Даконам, Бруно Гонсалес, Антунеш, Фажр, Арамбарри, Портильо (Ндокит, 69), Сибасаки (Молина, 46), Реми (Дьедиу, 69), Анхель.
Огоҳлантиришлар: Руис (13), Молинеро (43), Унал (50), Сориано (52), Кастильехо (53), Антунеш (75), Фажр (78), Коста (82).

Атлетик – Малага 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 13 Эн-Несири, 1:1 – 17 Сусаета, 2:1 – 44 Сан Хосе.
Атлетик – Аррисабалага, Де Маркос, Йерай Альварес, Мартинес, Иньиго Лекуэ (Саборит, 75), Беньят (Иньяки Уильямс, 83), Сан Хосе, Сусаета, Рауль Гарсия, Кордоба (Итурраспе, 66), Адурис.
Малага – Роберто, Росалес, Эрнандес, Торрес (Буэно, 82), Диего Гонсалес, Лестьенн (Ролан, 58), Итурра, Гонсалес (Ласен, 36), Чори Кастро, Идейе, Эн-Несири.
Огоҳлантиришлар: Мартинес (15), Диего Гонсалес (24), Иньиго Лекуэ (60), Де Маркос (63), Эн-Несири (65), Гонсалес (78).
Четлатиш: Эн-Несири (84).

Тур ўйинлари

Фото: Ла Лига

Турнир жадвали

Фото: Ла Лига
Top