«Бунёдкор» футболчиларига ўтган мавсум учун қарзларини ҳали тўламаган
Бугун, 1 март куни «Бунёдкор» ФК оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда клуб бош директори Муроджон Алиев ва бош мураббий Миржалол Қосимов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди, учрашув якунида эса «қалдирғочлар»нинг янги футболчиларини таништириш маросими ўтказилди.
Клуб раҳбарияти вакиллари «Бунёдкор»да молиявий муаммолар мавжудлигини тан олишди.
«Қийинчилик ҳамма жойда бўлади. «Бунёдкор» жамоасидаям бор. Ҳомийларимизда, «Uztransgaz»да муаммолар пайдо бўлгани учун футболчиларнинг ойлик маошларини берган бўлсакда, мукофот пулларини тўлай олмадик. Ўйлайманки, тез кунда барчаси ижобий ҳал бўлади.
Лекин ҳозирги кунда мураббийларнинг ҳам, футболчиларнинг ҳам кайфияти яхши. Йигитларимиз мавсумга тайёр. Ўтган мавсумдаги қийинчиликларга қарамай ўйнаган футболчиларимиз бу йил ҳам ўйнаб беришади. Мавсумга 150-200 фоизга тайёрмиз. Ҳеч нарса бизнинг яхши ўйнашимизга тўсқинлик қила олмайди», дея Мурод Алиевнинг сўзларини келтирди «Трибуна» мухбири.
Унинг фикрларини жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳам тасдиқлади.
«Муаммолар борлигига қарамасдан, яхши кайфиятда ўйинларга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Мавсумда асосан ўзимизнинг академиядан чиққан болалардан фойдаланамиз. Катта трансферларга имкониятларимиз йўқ, яхши футболчилар учун яхши маблағ керак бўлади, ички чемпионатдан бир неча футболчи олганмиз», дея мураббийнинг сўзларини келтиради «Трибуна» мухбири.
Мавзуга оид
08:00 / 09.09.2024
Бунёдкор шоҳкўчасида 27 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди
13:11 / 02.04.2024
«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон ишида бир неча йиллик келишувга эришилганини эълон қилди
21:00 / 02.03.2024
Яширинча хусусийлаштириш, метан-шохобчадаги воқеа ва ёшларга янги имконият — ҳафта дайжести
14:37 / 27.02.2024