Қозоғистонда яна ЙТҲ, икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди
5 март куни соат 10:50 да Қозоғистоннинг Ақтўбе области Олке посёлкаси ҳудудида «Самара-Чимкент» автомобиль йўли 778-километрида Санкт-Петербургдан Тошкентга ҳаракатланиб келаётган Opel Astra (рақами 505 198 RUS) енгил автомобилининг «КАМАЗ» русумли (D 432 ADA 04) юк машинасига тўқнашиб кетиши оқибатида Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси ҳаётдан кўз юмди.
Ҳалок бўлганлар: Зоҳиджон Мансурович Исоқов (1978 йилда туғилган, ҳайдовчи) ва Қодиржон Комилович Йўлдошев (1975 йилда туғилган, йўловчи). Андижон вилояти Асака тумани «Ўзбекистон» ҚФЙ Дўрмон кўчасида истиқомат қилишган. Уларнинг жасадлари Ақтўбега етказилгани айтилмоқда.
ФВВ ТИВ, ИИВ ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси билан алоқада ҳалок бўлганлар жасадларини ватанга қайтариш бўйича иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон ФВВнинг тезкор алоқа рақамлари: (+99871) 147−10−50.
Мавзуга оид
09:40
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024