Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Суриянинг Хмеймимидаги авиабазада РФга қарашли Ан-26 транспорт самолёти ҳалокатига техник носозлик сабаб бўлгани бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» маълум қилмоқда.

«Авиаҳалокатга сабаб, дастлабки маълумотларга кўра, техник носозлик бўлган бўлиши мумкин», - дея хабар беришган Россия Мудофаа вазирлигидан.

Таъкидланишича, «воқеа жойидан тақдим этилган ҳисоботга кўра, самолётга ўт-олов таъсири бўлмаган». Маҳкамадан қайд этилишича, комиссия рўй берган ҳодисанинг барча эҳтимолий версияларини ўрганади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриядаги Хмеймим авиабазасига қўниш чоғида Россиянинг Ан-26 транспорт самолёти қулагани хабар қилинганди. Дастлабки маълумотларга кўра, 32 киши ҳалок бўлган – 26 йўловчи ва экипажнинг олти аъзоси. Қайд этилишича, самолёт учиш-қўниш йўлагига 500 метр масофа қолганида ерга қулаган.