Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Телефон орқали суҳбатларни тинглаш учун санкция прокуратурадан судларга ўтказилади
Телефон орқали суҳбатларни эшитишга санкция прокуратурадан судларга ўтказилади. Бу «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялар» 2018 йилги Давлат дастурида назарда тутилган.
Лойиҳа билан тинтув ўтказиш ҳамда телефонлар ва бошқа қурилмалардан амалга оширилувчи суҳбатларни тинглашга санкцияни (розилик) прокуратура органларидан судларга ўтказиш мўлжалланмоқда.
Кутилишича, бу фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтиради.
Тегишли қонун лойиҳаси 20 июлга қадар тайёрланади.
Ижрочилар сифатида Бош прокуратура, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Давлат божхона қўмитаси белгиланган, деб ёзмоқда Spot.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2000-2017 йиллар мобайнида уяли алоқа телефонлари билан таъминланганлик 14,4 баробарга ошгани хабар қилинганди. 2017 йил якунига келиб ҳар 100 та уй хўжалигига 257 тадан, яъни ҳар бир уй хўжалигига 2,6 тадан уяли алоқа телефонлари тўғри келган.
Мавзуга оид
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
09:45 / 17.06.2026