Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи шахсий ҳовли ёки квартирага эга экани айтилди
2017 йилнинг январь-декабрь ҳолатига кузатув маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 97,9% шахсий ҳовли ёки квартирага эга. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси сайтида маълум қилинган.
Бу кўрсаткич қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи аҳоли бўйича 99,3%ни ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткичлар 2000 йилда мос равишда 93,7 ва 95,4%ни ташкил этган эди.
Ундан ташқари, 2000 йилда бир оила аъзосига 20 кв.м. ва ундан кўп турар-жой майдони тўғри келадиган уй хўжаликларининг улуши жами ўрганилган уй хўжаликларига нисбатан 17,1%ни ташкил этган бўлса, 2017 йил якунлари бўйича ушбу кўрсаткич 28,6%ни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳар 100 та уй хўжалигига нечтадан автомобиль ва компьютер тўғри келиши айтилганди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024