Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мурод Аҳмадалиев ҳам рақибини илк раундда нокаутга учратди
10 март куни яна бир ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси, Рио олимпиадаси совриндори, Мудофаа вазирлиги Спорт клуби аъзоси Мурод Аҳмадалиев профессионал рингдаги илк жангини ўтказди.
Аҳмадалиевнинг катта боксдаги илк рақиби аргентиналик Давид Паз бўлди.
«The Real Deal Boxing» вa «Мир бокса» компаниялари томонидан ташкиллаштирилган бокс кечаси «Kings Theater» аренасида бўлиб ўтди.
Жангнинг илк сониялариданоқ Аҳмадалиев тўлиқ устунлик билан бошлади ва раунд охирига Паза унинг кучли зарбаларидан бирини ўтказиб юборди ва ҳакам нокаут эълон қилди.
Қайд этиш керакки, Паз профессионал боксда 9та жанг ўтказиб улгурган ва шуларнинг 4тасида ғалаба қозонганди.
Аҳмадалиев эса дебютдаёқ ғалаба қозонди.
Бундан аввалроқ «Uzbek Tigers»нинг бошқа бир вакили Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги илк жанггини ўтказиб, 5-сониядаёқ рақибини нокаутга тушириб ғалаба қозонгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026