Жаҳон | 11:28 / 13.03.2018
19972
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президенти бутун дунё учун катта ўзгариш ҳақида гапирди 

Фото: Reuters

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг маълум қилишича, режалаштирилаётган Кореялараро ва Америка-Шимолий Корея саммити Корея ярим оролида тинчликни ўрнатиш учун шароитлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

ТАСС хабарига кўра, у бу ҳақда ўзининг катта маслаҳатчилари ва ёрдамчилари билан мулоқот чоғида айтиб ўтган.

«Корея ярим оролида ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш ва тинчлик ўрнатиш учун шароитлар пайдо бўлди. Агарда саммитлар муваффақиятли ўтса, бу бутун дунё учун катта ўзгаришларни олиб келади», - дея айтиб ўтди у.

Жанубий Корея етакчисининг сўзларига кўра, барча томонлар бу тарихий имкониятдан фойдаланиши керак.

Шу билан бирга, Мун Чжэ Ин ижобий натижаларга ортиқча ишониб юбормасликка чақирди, сабаби ҳозирча ҳеч ким Корея ярим оролидаги вазиятни кескин ўзгартира олмаган.

Мавзуга оид