Жаҳон | 08:49 / 14.03.2018
4712
1 дақиқада ўқилади

Италияда уруш вақтидаги бомба сабабли 20 мингдан кўпроқ киши эвакуация қилинади

Фото: Fotolia / Michele Gualano

Италиянинг Адриатика денгизи бўйидаги Фано шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги бомба топилгани сабабли 23 минг киши эвакуация қилинади.

Шаҳар мэри Марке Массимо Серининг маълум қилишича, бомба топилган жойдан 1,9 км радиусдаги барча уйларда яшовчилар ўз уйларини тарк этишлари керак бўлади. Таъкидланишича, бу ҳудудга маҳаллий соҳилбўйи, тарихий марказ ва бир қатор даҳалар киради.

Эвакуация қилинадиган объектлар орасида шаҳар шифохонаси ва темир йўл вокзали ҳам бор. Аҳоли учун тўпланиш нуқталари белгиланган бўлиб, улар бу ерлардан спорт заллари ва таълим муассасаларига етказиладилар. 

Маҳаллий ҳукуматнинг ҳисоб-китобларига кўра, эвакуация 14 мартнинг иккинчи ярмигача давом этади. 

Бомба топилган жойда сапёрлар иш олиб бормоқдалар. Англияда ишлаб чиқарилган, оғирлиги 225 кг келадиган авиабомба соҳилбўйидаги қурилиш ишлари давомида топилган. Бомба денгизга олиб борилиб, портлатиб юборилиши режалаштирилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид