Жаҳон | 18:50 / 15.03.2018
20140
1 дақиқада ўқилади

«Суриядаги уруш иштирокчилари қайтмоқда» – Назарбоев огоҳликка чақирди

Фото: Reuters

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё мамлакатларида террорчиликка қарши хавфсизлик ҳақида фикр билдирди, деб хабар қилмоқда Tengrinews.kz.

Нурсултон Назарбоевнинг Остонада Марказий Осиё давлат раҳбарлари билан биринчи маслаҳатлашув учрашуви якунлари бўйича маълум қилишича, қўшни мамлакатлар учун хавфсизлик биринчи ўринда бўлиши керак.

"Ҳозир Афғонистонда ҳодисалар юз бермоқда. Бизни бу жуда хавотирга соляпти. Агарда бизнинг давлатлар махсус хизматлари қалин ҳамкорлик қилса, биз террорчилар, наркотрафик, диний экстремистлар ҳақида ҳамма нарсани биламиз. Ҳаммасига чек қўйса бўлади. Биз бу ҳақда келишиб олдик, Ўзбекистонда шу ой охирида юқори даражада конференция бўлиб ўтади, бизнинг барча давлатлар қарорлар қабул қилади", - дея айтиб ўтди Қозоғистон президенти.

Нурсултон Назарбоев бу масалалар муҳим эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид