Жаҳон | 15:50 / 16.03.2018
9526
2 дақиқада ўқилади

15 мингдан ортиқ. Украина Донбассдаги тинчликпарварлар бўйича баёнот берди 

Фото: Global Look Press

Донбассга БМТнинг 15 мингдан ортиқ тинчликпарварини киритиш лозим. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин маълум қилди.

«Менинг фикримча, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу 15 мингдан ортиқ тинчликпарвар бўлиши керак. Аниқ сонни эса биз БМТ ва миссия таркибига кирадиган ҳамкорлар билан мувофиқлаштириб оламиз. Бироқ бу икки ёки тўрт минг бўлиши мумкин эмас», - дея айтиб ўтди у BBC’нинг Украина бюросига берган интервьюсида.

Климкиннинг фикрича, миссия ҳарбий, полиция ва фуқаролик компонентларидан иборат бўлиши даркор.

«Миссия таркибига келадиган бўлсак – буни БМТ ҳал қилиши керак. Бироқ, албатта, бу Россия бўлиши керак эмас. Биз муносиб бўлган тинчликпарварларни топамиз. Биз ҳамма билан гаплашдик, ҳамда бу фақатгина Европада эмас», - дея хабар берди Украина ТИВ раҳбари.

Хусусан, у миссия таркибидан японлар жой олиши мумкин эканини ҳам истисно этмади. Бундан ташқари, Климкиннинг фикрича, унга МДҲ давлатларидан вакиллар ҳам киритилиши мумкин, аммо улар «жуда чекланган ролга» эга бўлиши лозим.

Мавзуга оид