Жаҳон | 00:53 / 16.03.2018
14095
1 дақиқада ўқилади

Майамида янги пиёдалар кўприги қулаб тушиши қурбонларга олиб келди (видео)

АҚШнинг Майами шаҳрида (Флорида штати) ҳали қуриб битирилмаган йўловчи кўприги қулаб тушди. Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар ва кўплаб жароҳатланганлар бор. Бу ҳақда Miami Herald нашри хабар бермоқда.

Кўприк шаҳарнинг жанубидаги Халқаро университет кампуси ёнида қурилаётган бўлган. Йўл устига тушган кўприк конструкциялари остида бир нечта машина қолиб кетган.

Воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Воқеа сабаби ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Таъкидланишича, кўприк 2019 йилда фойдаланишга киритилиши кўзда тутилган. Кўприк қурилиши инновацион модул усулида олиб борилаётган бўлган. Кўприкнинг навбатдаги 950 тонналик секцияси ўтган шанба куни ўрнатилган бўлган.

Мавзуга оид