Мисрда иккинчи никоҳини яширган эркакларни қамаш таклиф этилди
Миср парламенти депутатлари янги фуқаролик кодекси лойиҳасига тузатмаларни кўриб чиқишмоқда. Ушбу кодекс яширинча иккинчи хотинга эга бўлишга қарор қилган эркакларга қамоқ жазосини кўзда тутади. Бу ҳақда мисрлик депутат Сулаф Дарвиш маълум қилди.
“Янги қонун лойиҳасининг мақсади оила ва болаларни ҳимоя қилиш, оила манфаатларини эр-хотиннинг бирининг манфаатларидан устун қўйишдан иборат”, деб айтган Дарвиш.
Дарвишнинг айтишича, кодекснинг янги версияси биринчи рафиқасидан яширин ҳолда иккинчи рафиқага эга бўлган эркакни 6 ойга озодликдан маҳрум этиш билан жазолашни кўзда тутади. Шунингдек, қонун лойиҳасида биринчи рафиқа эрининг иккинчи хотин олиш истагидан бохабарлигига ишонч ҳосил қилмай никоҳни қайд қилган амалдор шахсга жарима солишни кўзда тутади.
Мисрда кўплаб араб давлатлари каби кўпхотинликка қонунан рухсат берилган. “Ал-Аҳрам” нашри маълумотларига кўра, уйланган мисрлик эркаклардан 4 фоизга яқини бир нафардан кўпроқ хотинга эга. Кўпинча моддий эҳтиёж сезувчи бевалар ёки ажрашган аёллар иккинчи хотин бўладилар.
Эътиборлиси, амалдаги қонун эркакларга иккинчи хотин олаётганида биринчи хотинидан рухсат сўрашни талаб қилмайди, бироқ улар бу ҳақда биринчи хотинларини хабардор қилишлари лозим.
Депутатнинг айтишича, баъзи ноинсоф эрлар иккинчи никоҳини яшириш учун фирибгарликка борадилар. Жумладан, иккинчи никоҳ қайд қилинаётганда эркаклар биринчи рафиқасининг манзилини атайлаб нотўғри кўрсатадилар ва тегишли огоҳлантириш нотўғри манзилга жўнатилади.
Мавзуга оид
10:00 / 31.10.2024
Нетаняҳу: Мисрнинг 48 соатлик оташкесим ҳақидаги таклифи Исроилга тақдим этилмади
14:30 / 29.10.2024
Миср Ғазода икки кунлик сулҳ тузишни таклиф қилди
14:50 / 23.10.2024
Мисрда инглиз тилидаги илк Ўзбек тили грамматикаси дарслиги яратилди
16:05 / 17.10.2024