Можаролар гирдобидаги Жанубий Корея. Собиқ президент 45 йилга қамалиши мумкин
Сеул Марказий округи суди Жанубий Корея бош прокуратураси талабига биноан 22 март куни мамлакат собиқ президенти 76 ёшли Ли Мёнг Бакни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берди. Бу ҳақда Yonhap хабар қилмоқда.
Тергов Ли Мёнг Бакка 18 модда бўйича айблов қўйишга тайёрланмоқда, улар орасида пора олиш, ноқонуний жамғармалар яратиш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, ваколатни суиистеъмол қилиш, сайлов қонунчилигини бузиш кабилар бор. Лининг ўзи айни дамдаги мамлакат ҳукумати ўзига қарши сиёсий интиқом кампанияси бошланганини айтиб, ўз айбини қатъиян рад этмоқда.
Агар у барча айбловлар бўйича айбдор деб топилса, 45 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Эндиликда мамлакат бош прокуратураси сиёсатчига расмий айбловларни қўйиш учун 20 кунлик муддатга эга.
Ли Мёнг Бак Жанубий Кореяни 2008 йилдан 2013 йилгача бошқарди. У мамлакат тарихида жиноий таъқибга учраган бешинчи етакчига айланди. Шунингдек, у Жанубий Корея тарихида қамоққа олинган тўртинчи президент бўлди. Ҳозирги пайтда мамлакатнинг яна бир собиқ етакчиси - Ли Мёнг Бакдан кейин ҳукумат тепасига келган Пак Кин Хе ўзи устидан бошланадиган судни кутмоқда.
Мавзуга оид
22:41 / 13.10.2024
Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Кореяни «даҳшатли ҳалокат»дан огоҳлантирди
20:32 / 09.10.2024
КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи барча автомобил ва темирйўлларни ёпади
21:47 / 06.10.2024
Шимолий Корея «янги давр» бошланганини эълон қилди
22:29 / 03.10.2024