Илон Маск ўз компанияларининг Facebook'даги саҳифасини ўчирди
Facebook'дан америкалик ишбилармон Илон Маскнинг SpaceX ва Tesla компаниялари саҳифалари йўқолди. Саҳифаларни очишга уринишда экранда "Афсуски, бу контентга ҳозир кириб бўлмайди", деган ёзув чиқди.
Бундан аввал Twitter фойдаланувчиларидан бирининг Facebook'дан SpaceX саҳифасини ўчира олиш ё олмасликка оид саволига Маск "Бундай саҳифа борлигини билмаган эдим. Бажарамиз", деб жавоб берган.
CNN телекомпаниясида таъкидланишича, Cambridge Analytica фирмасининг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари шахсий маълумотларидан фойдаланишига доир гап-сўзлар пайдо бўлгандан кейин Facebook'дан воз кечишга чақириқлар янграй бошлади. The Verge интернет-порталининг маълумотларига кўра, WhatsApp мессенжери яратувчиларидан бири Брайан Эктон Facebook'дан фойдаланишдан воз кечишга чақирган. "Бунинг вақти келди", - деб ёзган у ўзининг Twitter'даги саҳифасида.
23 март кун ярмига келиб Facebook акцияларининг Нью-Йорк биржасидаги курси 1,52 фоизга (162,40 кўрсаткичига) пасайган. Сўнгги беш кунда эса унинг курси 11,85 фоизга тушган.
Мавзуга оид
19:30 / 13.10.2024
SpaceX илк бор энг оғир Starship ташувчи ракетасини ерга муваффақиятли қайтарди
23:24 / 12.10.2024
Meta Молдовадаги президентлик сайловлари олдидан фейк аккаунтларни ўчириб ташлади
23:17 / 11.10.2024
Илон Маскнинг такси-роботлари сармоядорларда таассурот қолдирмади
22:34 / 10.10.2024