Skyeng инглиз тили онлайн-мактаби ҳаммуассиси ва бош директори Георгий Соловьёв уйқу режимини яхши томонга ўзгартириш, соғлом уйқу учун барча шароитларни яратиш ва уйқудан тетик уйғонишга ёрдам берувчи оддий, лекин самарали қоидалар билан бўлишди.

Компаниямиз ҳаммуассислари шу қоидаларни қўллашади. Биз барча менежерларга уйларида синаб кўриш ва кузатиш учун метеостанция тарқатдик. Уларнинг уйқу сифатига ва умумий ҳолатга қандай таъсир кўрсатишини назорат қилишни сўрадик.

Топ-менежерлар ҳамма нарсани ўзларида синаб кўришса, кейинчалик бу ҳақида раҳбарларига, улар эса - ўз ходимларига айтишади. Биз шу тариқа барча ишчилар ҳаётига соғлом уйқу қоидасини киритишни режалаштиряпмиз, зеро тўғри ташкил қилинган уйқу тўғридан-тўғри самарадорлик билан боғлиқ.

Фото: Depositfotos

Ҳаёт тарзини қандай ўзгартириш мумкин?

1-қоида. Ҳеч қандай тамаддиларсиз

Уйқуга бир неча соат қолганида овқатдан воз кечиш керак. Таом истеъмоли мелатонин (уйқу гормони) ва соматропин (ўсиш гормони) ишлаб чиқариш жараёнини секинлаштиради. Инсон кечаси овқатланса, уйқуга тўймайди ва уйқу вақтида ҳеч қандай тикланиш жараёнлари кечмайди.

Фото: mirpiar.com

Қаҳва ичиш у қадар фойдали эмаслигини кўпчилик билади, уйқу олдидан эса у зарар қилади. Кофеин аденозин миқдорини камайтиради, бу эса уйқуни қочиради.

2-қоида. Кўк чироққа йўқ денг

Совуқ кўк ранги мелатонин ишлаб чиқариш жараёнини ярмига камайтиради. Барча қурилмалар нурлари эса айнан шундай ранг таратади. Шунинг учун уйқудан икки соат олдин қурилмалардан фойдаланишдан воз кечганингиз маъқул.

Агар уларсиз ҳеч иложи бўлмаса, таймерни тунги режимга қўйинг: муайян вақтда гаджет автоматик равишда экраннинг ёруғлик интенсивлигини пасайтиради.

Шунингдек, махсус оловранг кўзойнаклардан фойдаланиш мумкин (масалан, Gunnar Optiks). Улар кўзларга дам олиш имконини беради ва компьютер экранининг кўк ранг эффектини нейтраллаштиради.