Ўзбекистон | 16:50 / 27.03.2018
9880
2 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат котиби ўринбосари: «Тошкент конференцияси жуда муҳим ташаббус» — видеоинтервью

Ўзбекистон Республикаси президентининг Матбуот хизмати юртимизда бўлиб турган АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон билан эксклюзив интервьюни тақдим этди.

— Афғонистон масалалари бўйича Тошкент конференциясида қатнашиш имконияти берилгани учун ташаккур. Мени Ўзбекистон президенти қабул қилгани жуда катта шараф. Бугун мамлакатингиз Афғонистоннинг тикланиши, бу диёрда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишида катта роль ўйнамоқда. Бу ишлар мазкур мамлакат раҳбарияти томонидан, халқаро ҳамжамият кўмагида амалга оширилиши лозим.

Биз давлатингиз раҳбари билан учрашувимиз асносида жаҳоннинг кўплаб давлатларини бирлаштирган, Афғонистони тиклаш, у ерда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш юзасидан ўтказилаётган ушбу конференцияда пайдо бўлган имкониятдан қай тарзда унумли фойдаланишимиз мумкинлиги хусусида фикрлашдик.

Энг асосийси «Толибон» ҳаракати Афғонистон раҳбарияти билан музокара столига ўтириши керак. Улар пировард оқибатда муаммони ечиш йўлларини излаб топган бўлишарди.

Айнан ушбу конференциядан нималар кутилаётганлиги ҳақидаги саволга Томас Шеннон қуйидагича жавоб берди:

— Ўз позициямдан ташқари Америка Қўшма Штатлари ҳукуматининг муносабатини ҳам тилга олиб ўтишим керак. Бир неча муҳим лаҳзаларни қайд этмоқ керак.

Биринчиси — ушбу халқаро форум — Тошкент конференцияси Кобул жараёнидан кейин рўй бермоқда, у ерда тинчлик жараёни афғон халқи, афғон вакиллари раҳбарлигида ўтказилиши белгилаб қўйилган эди.

Иккинчиси — Афғонистоннинг қўшниси бўлмиш Ўзбекистон ўз ҳудудида бундай тадбирни ўтказиши унда марказий осиёлик ҳамкорлар билан бир қаторда бошқа манфаатдор томонларнинг кенг доираси ҳам иштирок этишини билдиради. Бу Кобул тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлашни билдиради. Ўз навбатида бу нафақат минтақавий, балки халқаро контекстга эга.

Мен буни жуда муҳим ташаббус деб биламан ва бу барчамизга катта ишонч бағишлайди.

Мавзуга оид