Жаҳон | 14:41 / 27.03.2018
8683
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон бош вазири Кемероводаги фожиадан сабоқ чиқаришга чақирди

Фото РИА Новости

Қозоғистон бош вазири Бакитжон Сагинтаев 27 март куни ҳукумат мажлисида Россиянинг Кемеровосидаги каби фожиага йўл қўймаслик мақсадида мамлакатдаги савдо марказлари ёнғин хавфсизлигини текшириш топшириғини берди. 

Кемероводаги “Зимняя вишня” савдо марказида 25 март куни ёнғин юз бериши оқибатида 64 киши, жумладан кўплаб болалар ҳалок бўлди. Ёнғин марказнинг кинозаллар ва болалар аттракционлари жойлашган охирги – 4-қаватида бошланган.  

“Бизга бундан сабоқ чиқариш лозим. Ҳозир бу муаммо ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда, блогерлар ўз ташаббуслари билан савдо-кўнгилочар марказларига бориб, авариявий эшиклар очиқ-ёпиқлигини текшириб чиқишмоқда. Шу сабабли ички ишлар вазирлиги, ўт ўчириш хизматлари ва акиматлар бу савдо марказларини ёнғин хавфсизлигига текширишлари, зарур чоралар кўришлари лозим”, деб айтган Сагинтаев. 

Бош вазир текширувларни назорат қилишни ўз ўринбосари Асқар Маминга топширган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид