13:11 / 30.03.2018
15771

Хитойда серияли қотил ва зўравон ўлим жазосига ҳукм қилинди

Фото: Reuters

Хитойнинг Ганьсу провинциясидаги Байинь шаҳар округи суди жума куни серияли қотил ва зўравон Гао Чэнъюнни олий жазога ҳукм қилди. Бу у томонидан содир этилган биринчи жиноятдан қарийб 30 йил ўтиб рўй берди.

Суд айбланувчини қасддан одам ўлдириш, зўрлаш, босқинчилик ва мурдаларни таҳқирлаш бўйича жиноятларни содир этганликда айбдор деб топди. Гао Чэнъюн 11 нафар аёлни ўлдириш ва номусига тегишда айбдор деб топилди. Суд уни барча сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум этди.

Ганьсу провинциясидаги Байинь шаҳрида 1988-2002 йиллар оралиғида қотиллик билан рўй берган 10та зўрлаш ҳолати содир бўлди, қурбонлардан энг кичиги 8 ёшда бўлган. 

Полиция Гао Чэнъюнни 2016 йилнинг 26 августида ҳибсга олди – у томонидан содир этилган биринчи жиноятдан 28 йил ўтиб.

Top