10:25 / 31.03.2018
7605

Jabbrrbox стартапи музлатгичга ўхшаш антиқа иш жойи яратди

АҚШнинг Jabbrrbox стартапи одамлар осойишта вазиятда ишлаши учун шаффоф эшикли вертикал капсулалар яратди. Фойдаланувчиларга бу “будка”да ўтказган вақтлари учун ҳақ тўлашлари керак бўлади.

Биринчи капсула Нью-Йоркдаги Ла-Гуардия аэропортида ўрнатилди. Бу кабинада 15 дақиқа бўлиш 10 долларни, 30 дақиқа – 15 долларни, бир соат бўлиш эса 30 долларни ташкил қилади. Душ кабинаси ўлчамидек келадиган капсулада ўриндиқ, стол, розетка, ҳарорат ва ёруғлик регуляторлари ўрнатилган. 

Фото: theoutline.com

Jabbrrbox бош директори Брайан Хакаторннинг айтишича, ушбу лойиҳа ғояси унга Манхэттендаги учрашувлар ўртасида 45 дақиқалик танаффус вақтида, бу вақтни осойишта вазиятда ўтказиши керак бўлган ва офисга қайтишга вақти бўлмаган пайтда келган. 

Фото: theoutline.com

Jabbrrbox капсулалар одамлар ёлғиз қолиб, диққатини вазифани бажаришга қаратишига тўғри келадиган жойларда талабгир бўлишига умид қилмоқда. Бундан ташқари, капсулани ўрнатиш учуш жойни қайта режалаштиришга эҳтиёж йўқ.

Хусусий офислар бундай кабиналардан 200тага яқинини сотиб олишди. Бир ўриндиқли капсула 13 минг доллар, 2 ўриндиқлиси эса 24 минг доллар туради.

Top