Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz профессионал журналистларни ишга таклиф этади
Kun.uz ўз фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида профессионал журналистларни ишга таклиф этади.
Сайт жамоасига тажрибали журналист, мухбир, корректор ва ҳуқуқшунос мутахассислар қабул қилинади.
Kun.uz сайтининг ўзбек тилидаги талқини учун:
- тадбир ва матбуот анжуманларида иштирок этиб, аҳолидан келиб тушган мурожаатларни жойларга бориб ўрганиш, материалларни жойидан тайёрловчи мухбир;
- офисда материаллар ва лавҳалар билан ишлайдиган журналист;
Сайтнинг рус тилидаги талқини учун:
- офисда мунтазам равишда материаллар билан ишлаш, ўзбек тилидан рус тилига таржималар қилиш;
Сайтнинг инглиз тилидаги талқини учун:
- офисда материаллар билан ишлаш, ўзбек тилидан инглиз тилига таржималар қилиш;
Корректор учун талаблар:
- интернет журналистикасидан хабардорлик, имло ва стилистикада мукаммал билимга эгалик.
Ишга кириш истагидаги номзодларга қўйиладиган талаблар:
- ёши 25-40 оралиғида бўлган, интилувчан, серғайрат ва энг муҳими профессионал ходим;
- ўзбек тили ва хорижий тиллардан бирини мукаммал билиш (ёзма ва оғзаки нутқ равон бўлиши, тил қоидаларига амал қилиш);
- таҳририятнинг журналистик фаолиятга доир турли топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
- ўз соҳаси бўйича чуқур билимга эга, мустақил фикрлаш кўникмаси, шунингдек, таҳлил қилиб, хулосалаш қобилиятига эга;
- компьютерда офисга оид дастурлар билан эркин ишлай олиш.
Бундан ташқари, номзодлар олий маълумотли ва иш тажрибасига эга бўлиши зарур.
Танловдан муваффақиятли ўтган номзодларга:
- расмий меҳнат шартномаси ҳамда бошланғич 2 млн. сўмлик ойлик маош;
- тўлиқ ставка бўйича, кун давомида эркин иш график соати (бир ҳафтада 6 кунлик иш соат нормасидан кам бўлмаган тартибда);
- Тошкент шаҳридаги офисга қатнаб ишлайдиган журналистлар учун бепул тушлик (кечки смена учун кечки овқат) ва қулай иш шароити тақдим этилади;
- журналистлар эркин ижод қилиши учун зарур техникавий воситалар билан таъминланади.
Офис барча қулайликларга эга, метро бекатига яқин жойлашган. Мурожаатларни ўрганиш ва бошқа хизмат топшириқларини бажариш учун сарфланадиган харажатлар таҳририят томонидан қопланади.
(Суҳбат давомида меҳнат шартномасига ҳам индивидуал ўзгартиришлар киритилиши мумкин).
Номзодлардан [email protected] электрон почта манзилига кичик ҳажм ва эркин тарзда ўзи ҳақида баён этилган маълумотларни (Ф.И.Ш., яшаш ва иш жойи, телефон рақами, иш тажрибаси, соҳадаги фаолиятига доир маълумотлар — чоп этилган мақолаларидан нусхалар ва интернетда эълон қилинган ишларига ҳаволалар) юбориши сўралади.
Мурожаат учун телефон рақами:+998 95 146 23 23 (Қўнғироқлар соат 09:00 дан соат 17:00 гача қабул қилинади).
Мавзуга оид
09:17 / 31.07.2025
Россияда журналист аёл 12 йилга қамалди
09:21 / 21.07.2025
Россияда журналист Фарида Қурбонгалеева сиртдан 8 йилга қамалди
15:21 / 29.03.2025
Австралиянинг олис шаҳридаги ягона шифокор ишдан кетяпти. Янги номзодларга 400 минг доллар маош таклиф этилмоқда
18:28 / 25.04.2024