18:33 / 07.04.2018
28209

Нурмагомедовнинг отаси ўғли UFC’да қанча ишлаб топаётганини айтди

Фото: AP

Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов отаси Абдуманноп Нурмагомедовнинг сўзларига кўра, ўғлининг Мутлақ жангчилар чемпионатидаги (UFC) янги шартномаси 25 баробарга оширилди.

Унинг айтишича, аввалги шартнома ҳар бир жанг учун 10 минг долларлик миқдорда бўлган.

«Ҳозир қанча эканини ўзингиз ҳисоблаб кўринг, агарда «25 баробарга оширилган бўлса». 2,5 млн доллар!», - дея катта Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради «Спорт-Экспресс».

Унинг таъкидлашича, жанг учун барча пуллар ғалаба юз берадиган бўлса, икки баробарга ошади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC Макгрегорнинг Нурмагомедов бўлган автобусга ҳужуми видеосини эълон қилганди.

Top