Тадбирда 30 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари вакиллари, жумладан, журналистлар ва авто блогерлар иштирок этди. Меҳмонлар ҳар икки моделни синовдан ўтказиб, улар учун ташкил этилган автомобил бошқариш мусобақасида қатнашди. Энг яхши натижаларни кўрсатган иштирокчилар Geely томонидан махсус совғалар билан тақдирланди.

236 600 000 сўмдан таклиф этилаётган Geely EX2 асосан шаҳар шароитида фойдаланиш учун мўлжалланган ихчам электромобилдир. Унинг ихчам ўлчамлари, енгил бошқарилиши ва 4,95 метрлик бурилиш радиуси тор кўчалар, тирбанд йўллар ва чекланган автотураргоҳларда ҳаракатланишни анча осонлаштиради. Ташқи ўлчамлари ихчам бўлишига қарамай, пухта режалаштирилган салон ҳайдовчи ва йўловчилар учун етарли жой тақдим этади. Ушбу хусусиятлар EX2’ни кундалик шаҳар қатновлари учун қулай ва тежамкор ечимга айлантиради.

246 500 000 сўмдан таклиф этилаётган Geely Emgrand эса кенг ва қулай оилавий седан излаётган инсонлар учун мўлжалланган. Моделнинг асосий устунликларидан бири — кенг салон, айниқса уч нафар катта ёшли йўловчи бемалол жойлаша оладиган орқа ўриндиқлар қаторидир. 1,5 литрли бензин двигатели ва 6 поғонали автоматик узатмалар қутиси кундалик фойдаланишда қулай ва равон бошқарувни таъминлайди.

Турли сегментларга мансуб бўлишига қарамай, ҳар икки модел ҳам амалийлик, қулайлик, замонавий технологиялар ва мақбул нархни ўзида бирлаштиради. Geely Emgrand ва Geely EX2 моделларини амалдаги молиявий дастурлар доирасида 0% йиллик устама асосида бўлиб тўлаш орқали харид қилиш имконияти мавжуд. Бошланғич тўлов, тўлов муддати ва ойлик тўловлар бўйича батафсил шартлар Geely’нинг расмий дилерлик марказлари ёки 1879 рақамли Call Center орқали олиш мумкин.

Geely Emgrand ва Geely EX2 Ўзбекистондаги барча расмий Geely дилерлик марказларида сотувга чиқарилган. Исталган мижоз расмий дилерлик марказига ташриф буюриб, автомобилларни яқиндан кўриши ва тест-драйв орқали уларнинг имкониятларини шахсан баҳолаши мумкин.









