Малайзиядаги хаётнинг қандай афзалликлари бор?
Ушбу давлат замонавий инфратузилмаси, хусусий тиббий хизматлари, халқаро мактаблари ва олий таълим муассасалари билан хорижликлар учун қулай муҳитга эга саналади. Мамлакатнинг яна бир устунлиги турли маданиятлар уйғунлашувида. Малай, хитой, ҳинд ва бошқа маданиятлар кундалик ҳаёт, миллий таомлар ва анъаналарда яққол намоён бўлади.
Малайзия Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатларига саёҳат қилиш учун ҳам қулай локацияда жойлашган. Шу сабабли, айрим хорижликлар бу ерни нафақат дам олиш, балки узоқ муддат яшаш учун ҳам танламоқда.

MM2H дастури нима?
Malaysia My Second Home (MM2H) – Малайзия ҳукумати томонидан чет эл фуқаролари учун жорий этилган узоқ муддатли яшаш дастуридир. Лойиҳа иштирокчилари белгиланган шартларни бажарган ҳолда мамлакатда узоқ муддат қолиш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, MM2H кўчмас мулк сотиб олиш дастури эмас. Унинг асосий мақсади талабларга жавоб берадиган хорижликларга Малайзияда узоқ муддат яшаш имкониятини беришдир.
Дастурнинг молиявий талаблари, категориялари, яшаш муддати ва бошқа шартлари амалдаги қоидаларга қараб фарқ қилади.

Дастур кимлар учун кўпроқ манфаатли ҳисобланади?
MM2H қуйидаги мақсадларда Малайзияда кўпроқ вақт ўтказишни режалаштираётганлар учун қизиқ бўлиши мумкин:
▪ оиласи билан яшаш;
▪ фарзандлари учун таълим имкониятларини кўриб чиқиш;
▪ маҳаллий тиббий хизматлардан фойдаланиш;
▪ Малайзияда узоқ муддат қолиш;
▪ мамлакат ва минтақани кўпроқ саёҳат қилиш.
Бироқ дастурга ариза беришдан олдин унинг амалдаги талабларини текшириш муҳим.

MM2Hʼга қизиққанлар учун дастур шартларини ўрганиш билан бирга, Малайзиядаги яшаш шароитларини бевосита кўриш ҳам муҳим.









