Эндиликда Ўзбекистондаги тадбиркорлар хорижий истеъмолчилардан трансчегаравий QR-тўловларни қабул қилишлари мумкин. Бу аввал тузилган ҳамкорлик келишуви доирасида амалга оширилмоқда, мазкур келишув эса маҳаллий фойдаланувчиларга бутун дунё бўйлаб тўловларни амалга ошириш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кўмагида ўтказилган Silk Road Finance & Technology Forum 2026 доирасида Ўзбекистон миллий тўлов тизими HUMO ва Ant International компаниясининг электрон ҳамёнлар учун ягона тўлов шлюзи Alipay+ HUMO тўлов инфратузилмасида Alipay+ ишга туширилганини эълон қилди. Бу маҳаллий тўлов тизимларини глобал савдо имкониятлари билан боғлаш имконини беради.

Ишга тушириш маросимида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси биринчи ўринбосари Нодирбек Сайдуллаев, Ant International президенти Пэнг Янг ҳамда HUMO бошқаруви раиси Александр Сотников иштирок этди.

Alipay+ га уланган халқаро электрон ҳамёнлар ва банк иловалари фойдаланувчилари эндиликда Ўзбекистонда QR-тўловларни амалга оширишлари, маҳаллий тадбиркорлар эса қўшимча созламаларсиз хорижий сайёҳлардан тўловларни қабул қилишлари мумкин. Бу мамлакатга туристлар ва тижорат оқими ортиб бораётган шароитда янги мижозларни жалб қилиш имкониятларини кенгайтиради. Ўзига одатланган илова орқали, янги тўлов воситасига ўтмасдан тўлов қилиш имконияти сайёҳлар дуч келадиган тўсиқлардан бирини бартараф этади ҳамда мамлакат тўлов инфратузилмасини хорижий меҳмонлар учун янада қулай қилади.

Alipay+ ва HUMO ўртасидаги ҳамкорлик 2025 йил октябр ойида бошланган бўлиб, дастлаб HUMO карта эгалари Alipay+ нинг тадбиркорлар учун мўлжалланган глобал экотизими доирасида ўзлари фойдаланадиган банк иловалари орқали Ўзбекистон ташқарисида тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлди. Эндиликда ҳамкорлик Alipay+ халқаро ҳамкорларининг электрон ҳамёнлари фойдаланувчиларини ҳам қамраб олади: улар UzQR орқали HUMO тўлов инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда харидларни амалга оширишлари мумкин.

«Замонавий тўлов бозорини энди фақат миллий чегаралар доирасида кўриб чиқиб бўлмайди. Одамлар саёҳат қилмоқда, компаниялар янги бозорларга чиқмоқда, мамлакатлар ўртасидаги савдо ва сайёҳлик оқимлари эса ўсишда давом этмоқда. Шунга мос равишда тўлов инфратузилмаси ҳам ривожланиши керак. HUMO учун халқаро мослик ривожланишнинг асосий йўналишларидан бирига айланмоқда. Бизнинг мақсадимиз — замонавий тўлов имкониятларини ҳам чет элга сафар қилаётган Ўзбекистон фуқаролари, ҳам мамлакатимиз меҳмонлари учун янада қулай ва оммабоп қилиш