Apple компанияси тарихдаги илк буклама смартфони iPhone Duo’ни тақдим этди.

iPhone Duo иккита экранли, қўшалоқ камерали ва олд камера учун тирқишли смартфон бўлиб, компания унинг устида 10 йилдан ортиқ иш олиб борган.

34
Apple

Ички дисплей диагонали 7,5 дюймни, ташқи дисплей диагонали эса 5,4 дюймни ташкил этди. Ташқи дисплей ўлчами iPhone 18 Pro экрани майдонининг қарийб 90 фоизига тенг.

55
Apple
Фото:

Смартфон Apple Pencil билан ҳам тўлиқ ишлайди. У фақат икки хил рангда тақдим этилади: кулранг ва тўқ кўк.

44
Apple
Фото:

iPhone Duo’ни исталган ҳолатда буклаш мумкин ва iOS интерфейсни шунга мослаштиради.

Apple аллақачон Netflix ва бошқа машҳур иловалар дастурчилари билан биргаликда уларнинг интерфейсларини янги экран форматига мослаштирган.

33
Apple
Фото:

iPhone Duo аккумулятори бир кунлик иш вақтига мўлжалланган. Видео ижро этилаётганда ички экран 31 соатгача, ташқи экран эса 44 соатгача ишлашни таъминлайди.

iPhone Duo нархи 1999 доллардан бошланади. 2 Тб хотирали топ–версия нархи 2999 доллардан. Сотувлар 23 октябрдан бошланади.

1788977843-9738
Apple
Фото:

iPhone Duo ҳақида қисқача хулоса:

22
Apple
Фото: