Жазоирдаги авиаҳалокат қурбонлари сони 250 нафардан ортиқ
Жазоир пойтахти Жазоир шаҳрига 30 километр масофадаги Буфарик шаҳри ҳудудида мамлакат қуролли кучларининг ҳарбий-транспорт самолёти ҳалокатга учраши оқибатида 257 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда маълумот берди.
Охирги расмий маълумотларга кўра, қурбонларнинг 10 нафари экипаж аъзоларидир.
Дастлабки хабарларда ушбу ҳодиса қурбонлари сони 181 нафар экани айтилганди.
Самолёт парвозга чиққанидан бир неча дақиқа ўтиб қулаб тушган. Ҳалокат жойига 14та тез тиббий ёрдам машинаси, 10та юк машинаси ва хавфсизлик хизматлари ходимлари, қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилардан иборат 130 нафар киши етиб келган.
Ҳалокат сабаблари ҳозирча аниқланмади.
🔴🔴#URGENT #DIRECT
— Algérie24 (@Alg24net) April 11, 2018
Le bilan passe à 257 morts, dont 10 membres d'équipage, selon un dernier bilan officielhttps://t.co/Uxe6HUFi4X pic.twitter.com/s78CHWhHmr
Мавзуга оид
20:50 / 23.08.2024
Таиланд жунглиларида юз берган авиаҳалокат оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди
21:06 / 15.08.2024
Россияда Ту-22М стратегик бомбардимончи самолёти ҳалокатга учради
22:55 / 11.08.2024
«Пахтакор»нинг марҳум футболчилари хотирасига 45 йил олдинги «Ўйналмаган матч» ўтказилди
23:28 / 09.08.2024