25 ёшли йигит 146 нафар фуқаронинг 128 млн сўм пулини "ухлатиб" кетди
Жиззах шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Маълум бўлишича, 1 апрель куни “Сангзор” МФЙ яшовчи, 1974 й.т. М.А. ва бошқа фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат қилиб, 2017 йил июнь ва июль ойларида Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Саманкўл қишлоғида яшовчи, МЧЖлардан бирининг раҳбари, 1993 й.т. Д.Ю. “Оққўрғонлик” МФЙ ҳудудида 146 нафар фуқарога маиший техника маҳсулотларини олиб беришини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, улардан жами 128.450.000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида Д.Ю. қўлга олинган.
Мавзуга оид
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
19:48 / 19.09.2024
Жиззахда бошқарувни йўқотган “Ласетти” пастликка ағдарилди
19:02 / 09.09.2024
Қашқадарё ва Жиззахда пора олган экология ва қурилиш мутахассислари ушланди
09:25 / 05.09.2024